Хонқалик депутатларимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

01.05.2019, 16:58

Хонқалик депутатларимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Қирқ-ёп қишлоғидаги “Обод” маҳалласида “Хотира азиз – қадр муқаддас” мавзусида байрам тадбири ўтказди.

Тадбирда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ражаббой ота Ғаипов ҳам иштирок этиб, бутун дунёни ларзага солган Иккинчи жаҳон урушининг заҳматли, оғир машаққатли кунлари ҳақида ёшларга сўзлаб берди.

“18 ёшимда урушга кетдим. Урушда оғир яраланиб 1943 йилда ногирон бўлиб уйга қайтдим. Ўша даврнинг ўзини эслаш мен учун жуда оғир. Чунки минглаб юртдошларимиз кўз ўнгимда ҳалок бўлди. Шукрки, бугун дориломон кунларда яшаяпмиз”, –  дейди Ражаббой ота.

Тадбирда сўз олганлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини қутлаб, мамлакатимизда ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айланганини алоҳида эътироф этди.

“Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан биридир. Ўзбек халқи ватани, халқининг фаровонлиги, тинчлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини ҳеч қачон унутмайди”, – дейди Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси  Насиба Машарипова.

Тадбир сўнгида халқ вакиллари Насиба Машарипова ва Қадамбой Жуманиязовлар томонидан нуроний отахонларга эсдалик совғалари топширилди.  

                                                                           Нилуфар ДЖАББАРОВА,

OzLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+