Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун яна бир шарафли кун

13.12.2017, 16:54

Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун яна бир шарафли кун

– Мамлакатимизда фермерларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳар қачонгидан ҳам юқори. Кенг қамровли ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликларимизнинг фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда. Юртбошимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”нининг таъсис этилгани соҳа вакилларининг эришаётган ютуқларига муносиб рағбат бўлди.       

Фермер хўжалигимиз 2004 йилда ташкил топган бўлиб, хозирги кунда ишчи-ходимларнинг 22 нафари доимий, 45 нафари мавсумий иш билан таъминланган. Жорий йилда 34.4 гектар пахта майдонимиздан 35-40 центнердан ҳосил олдик. Ғалладан бўшаган 19.9 гектар майдонга эса такрорий сабзовот, полиз экинлари экиб юқори даромад олишга эришдик. Фермер хўжалигимизда чорвачилик, балиқчилик соҳаларини янада ривожлантириш мақсадида тажрибали мутахассислар, олимлар ва изланувчилар билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз.

Юртбошимизнинг бизга кўрсатаётган эътиборидан жуда мамнунмиз. Бу рағбат кучимизга-куч, ғайратимизга-ғайрат қўшди.

Рўзибой Машарипов,

Боғот туманидаги “Аҳмад Рўзмат”

кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари

***

Куни кеча Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар йил декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни деб эълон қилинди. Президентимизнинг байрам тадбирида сўзлаган нутқида деҳқонларнинг фидокорона меҳнатига берган юксак баҳосидан қалбимиз қувончга тўлди.

Мен ҳам ёш фермерман. 36,8  гектар экин майдоним бор. Шундан  18,8 гектарида пахта, 18 гектарида ғалла етиштирамиз. Йил бўйи қилган меҳнатларимиз зоя кетмади. Давлатга пахта ва ғалла топшириш шартнома  режаларини ортиғи билан бажардик. Лекин бугун фақат пахта ёки ғалланинг ўзи билан кифояланиб қолмасликни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Ана шу талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда балиқчилик ва паррандачиликни ҳам йўлга қўйдик. Айни кунларда чорвачиликни ҳам бошлаш арафасидамиз.  Бу билан аҳолини арзон нархдаги балиқ ва парранда маҳсулотлари, гўшт, сут билан билан таъминлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқдамиз.

Президентимиз маърузаси барчамизда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотди, меҳнатимиз самарасига бўлган ишончимизни орттирди. Ана ишонч бизни  янада руҳлантириб, астойдил меҳнат қилишга ундайди.

        Улуғбек   ИСРОИЛОВ,

Учқўрғон тумани Қўғай толаси фермер хўжалиги раҳбари, O’zLiDEPнинг “Ёш фермер- 2017” кўрик танлов иштирокчиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+