Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш O‘zLiDeP эътиборида (+ВИДЕО)

02.05.2019, 16:17

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш O‘zLiDeP эътиборида (+ВИДЕО)

Халқимиз қадимдан оилага муқаддас қўрғон сифатида қараган. Зеро, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маскан, соғлом ва мустаҳкам оила эса соғлом келажак пойдеворидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги муҳим қадам бўлди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида мазкур қарор тарғиботи юзасидан “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш: амалиёт ва истиқболдаги режалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Мавлуда Ходжаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Наргиз Ҳалилова ҳамда Наманган вилоят кенгашининг  аёллар масалалари бўйича вилоят, шаҳар ва туман кенгаши раис ўринбосарлари, аёллар қаноти фаоллари, депутатлар ва тадбиркор аёллар  иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда оналар ва болалар соғлиғини сақлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида сўнгги 5 йилда оналар ва чақалоқлар ўлими, ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар сони кескин камайди.

Тадбирда давомида мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада O‘zLiDeP олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.

- O‘zLiDeP аҳолини барча қатламларини тадбиркорликка йўналтириш билан бир қаторда ҳеч қачон ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларидан четлаб ўтолмаган. Хусусан,  оналик ва болиликни муҳофаза қилиш борасида ҳам ўз ташаббускорлигини кўрсатиб келмоқда,  - дейди O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Раъно Ҳамдамова. - Болалар конвенсиясига киритилган ўзгартишлар анчадан бери ўзини ечимини кутаётган муаммоларга жавоб бўлди. Айниқса, чин етим, ногиронлиги бор болаларни меҳрибонлик уйига жойлаш ва ота-оналари томонидан ташлаб кетилган фарзандларни ҳам отадан ҳам онадан алимент ундириш масалаларига ойдинлик киритилгани бизни жуда қувонтирди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

Тадбир сўнгида Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган тадбиркор Дилфуза Мансурова томонидан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-шаҳар туғруқхонасидаги кам таъминланган оналарга ҳайрия совғалари топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+