O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” “UzAgroLider” МЧЖда сариосиёлик хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

02.05.2019, 16:30

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” “UzAgroLider” МЧЖда сариосиёлик хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорликнинг турли соҳаларига жалб қилиш борасида тажрибали тадбиркор ва томорқачилар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Ана шундай маҳорат дарсларнинг навбатдагиси Сариосиё туманидаги «UzAgroLider» МЧЖга қарашли Иссиқхонада ҳудуд аҳолиси иштирокида ўтказилди.

– 2017 йили фермер хўжалигимизни ташкил қилганмиз. Ҳозирги кунда 1019 гектар ер майдонимиз бўлиб, у ерда асосан кўчат уруғларини экиш билан шуғулланамиз, – дейди «UzAgroLider» МЧЖ директори Ўктам Махмудов. – Бундан ташқари 19 гектар ер майдонида замонавий типдаги иссиқхона барпо қилиб, лимон етиштиряпмиз. Лимонимиз ички бозордан ташқари хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Бу ерда мавсумий 200 нафар, доимий 86 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади.

Тадбир иштирокчилари ушбу корхона қошида ташкил этилган замонавий иссиқхонада бўлиб, маҳсулотларнинг турлари, уни етиштириш, даромад олиш каби сир-асрорларини ўрганишди. Ушбу ҳудуд хотин-қизлари ва ёшларида ҳам ўз томорқаларида кичик иссиқхоналар ташкил қилишга катта қизиқиш уйғонди.

Тадбир натижасида «UzAgroLider» МЧЖ таркибида партиянинг бошланғич ташкилоти тузилиб, 7 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди. 

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1294
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+