O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Намангандаги “Art soft tex” корхонасида БПТ ташкил этилди
03.05.2019, 15:24
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Наманган шаҳридаги “Art soft tex” МЧЖда учрашув ташкил қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, депутатлар, партия фаоллари ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, у ерда ишлаётган хотин-қизлар билан дилдан суҳбатлашилди.
Ушрашувда аёлларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, ижтимоий фаоллигини янада кучайтириш, бандлиги таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди. Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар ва айнан шу соҳаларда аёлларни ҳам фаол меҳнат қилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, замонавий тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона 2019 йил февраль ойида ўз фаолиятини бошлаган. Айни пайтда корхонада 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Ҳозирда корхона томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган бўлса, 2019-2021йилларда кластер тизимига ўтишни режадаштирмоқда.
“Кластер тизимига ўтганимиздан сўнг, иссиқхона, чорвачилик, фермер хўжаликлари ташкил этилади, омухта ем, ёғ ишлаб чиқариш, пахта тозалаш заводи, пахта чигитини қайта ишлаш ва сифатли уруғ етиштириш, дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари қурилиб, ишга туширилади. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 20 мингдан зиёд аҳолининг иш билан бандлиги таъминланади”, - дейди корхона раҳбари Олим Бабаханов.
Учрашув натижасида “Art soft tex” корхонаси ишчиларидан 25 нафари партия аъзолигига қабул қилиниб, бошланғич партия ташкилоти тузилди.
Ҳуснида ИМИНЖОНОВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг