O‘zLiDeP кўмагида тўрткўллик 47 нафар ёш йигит-қизлар ишли бўлди

03.05.2019, 15:27

O‘zLiDeP кўмагида тўрткўллик 47 нафар ёш йигит-қизлар ишли бўлди

O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши туман бандликка кўмаклашиш маркази, мутасадди ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда “Ишга марҳамат” акцияси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилди.

Ушбу меҳнат ярмаркасига ишсиз фуқаролар билан биргаликда касб-ҳунар коллежи битирувчилари, ишга жойлашишга муҳтож бўлган хотин-қизлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Ушбу меҳнат ярмаркасидан кўзланган асосий мақсад, энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳолини иш билан таъминлаш, айниқса аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш,  уларни касбга, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

Тўрткўл маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган ярмаркада 65 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этиб, шу ернинг ўзида 47 нафар ёш йигит-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Энг қувонарлиси ушбу ишга жойлашган хотин-қизлар ва ёшларнинг аксарияти партия электорати бўлган тадбиркорлар раҳбарлик қилиб келаётган корхоналар ва фермер хўжаликларида фаолият юритишади.    

O‘zLiDePнинг ушбу акцияси бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    285
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+