O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди

06.05.2019, 09:25

O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Қарши тумани “Файзаобод” маҳалласида яшовчи Муртазо ота Мустафоқулов хонадонида бўлиб, отахон билан дилдан суҳбат қилди. 

Муртазо ота бугун 108 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай жуда тетик, сўзлари равон. Йиғилганларга урушда кўрган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб бериб, бугунги тинчликни қадрига етиш кераклигини бот-бот такрорлайди.

–Муртазо отанинг тилидан шукроналик тушмайди, – дейди Халқ депутатлари Қарши туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Д.Турсунов. – Ҳадисларда ҳалол ҳаёт кечирган кишилар узоқ умр кечиради, деб таъкидланган. Муртазо ота ана шундай ҳалол ҳаёт кечирган инсонлардан бири, десак муболаға бўлмайди. У кишидек тинчлик учун курашган, ҳалол умр кечирган фахрийларни йўқлаб туриш бизнинг бурчимиздир.

Шу куни O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари И.Абдуллаев ва Н.Боқиевлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари “Майманоқ” маҳалласида яшовчи Мирзо ота Жўраев, “Муғлон” маҳалласида истиқомат қилувчи Хайрулло Шермаматовлар хонадонида бўлиб, уларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.  

Шунингдек, Касби туман тиббиёт бирлашмаси шифокори, халқ вакили И.Абдуллаев нуроний отахонларни тиббий кўрикдан ўтказди.

Т.ТУРДИЕВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    981
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2019-05-06 10:52:41

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанг майдонларидан омон қайтган ,фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган боболаримизга меҳр-оқибат кўрсатиш хар биримизнинг муқаддас бурчимиз менимча. Галдаги вазифамиз эса Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмаган холда, ёшларимизни хозирги ТИНЧ ва ОСУДА ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилишдан иборат....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+