“Тинчликнинг қадрига нима етсин”

06.05.2019, 09:28

“Тинчликнинг қадрига нима етсин”

Тўрақўрғон тумани “Катта Қурама” маҳалласида яшовчи Икромжон ота Умурзоқовнинг умр баҳори айни урушнинг қонли кунларига тўғри келди. 20 ёшида урушга кетган отахон урушдан қайтгач, тинмай меҳнат қилди. Айни пайтда фарзандлари, невара ва чеваралари ардоғида тинч, осуда ҳаёт кечирмоқда.

О‘zLiDeP Тўрақўрғон туман Кенгаши фаоллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Икромжон ота хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.

Икромжон ота уларга аскарлик даврида кўрган-билганлари ва урушдан кейинги тикланиш йиллари билан боғлиқ хотираларини сўзлаб берди.

–Тинчликнинг қадрига нима етсин! Уруш неча-неча оилаларни ёстиғини қуритди, кўплаб болалар етим, аёллар бева бўлиб қолди. Энг ёмони, урушдан қайтган аскарларнинг кўпчилиги оғир яраланиб ногирон бўлиб қолдилар, – дейди Икромжон ота.

Учрашув якунида партия фаоллари томонидан отахонга эсдалик совғалар топширилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    853
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+