Фахр-ифтихор туйғуси билан

13.12.2017, 13:06

Фахр-ифтихор туйғуси  билан

Ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини улуғлаш, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш давлат сиёсати даражасидаги асосий вазифалардан бири  эканлиги ўз-ўзидан аён. Айниқса, кейинги пайтда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилаётгани, мамлакатимизда бугунги кунда 75 мингга яқин ана шундай хўжаликлар фаолият олиб бораётгани, бу борадаги  кўрсаткич ўтган йилдагидан 45 фоизга ошгани эътиборга молик. Ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотлари етиштиришда йилдан йилга юқори натижаларга эришилаётгани Президентимиз маърузасида  лоҳида эътироф этилдики, бу билан соҳа ходимлари ҳар қанча фахрланишса, арзийди. Бу ўринли эътироф ўз навбатида аграр соҳанинг барча фидойилари, шу жумладан, биз-ёш фермерлар зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди ва ҳеч муболағасиз Юртбошимиз ишончини ўз кундалик меҳнатимиз  билан оқлашга ундайди.    

Биз ташкил этган – кўп тармоқли фермер хўжалигимизда ҳам бугунги кунда  пахтачилик, ғаллачилик ,чорвачилик, шу жумладан,  паррандачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. 50 бош қўй-эчки ва бошқа чорва молларини зооветеринария қоидалари асосида парваришлаб, гўшт ва сут етиштиришга салмоқли ҳисса қўшиш асосий мақсадимизга айланган.   

Президентимизнинг маърузаси барча ҳамкасбларим қатори мени ҳам ёшлик ғайрат-шижоати билан меҳнат қилишга, эзгу мақсадларимни изчил  амалга оширишга даъват этади.

Нозигул ЖЎРАЕВА,

Когон туманидаги  “Оққош Бўрон замини”

 фермер хўжалиги раҳбари, O’zLiDeP аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1019
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+