Ёш тадбиркор И.Бердимуратов Кегейли ва Нукус туманларидаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминламоқчи

06.05.2019, 14:46

Ёш тадбиркор И.Бердимуратов Кегейли ва Нукус туманларидаги уюшмаган ёшлар бандлигини таъминламоқчи

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида “Ёшларни тадбиркорликка жалб этишда – O‘zLiDePнинг роли” мавзусида амалий мулоқот ўтказди.

Қайд этилганидек, ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, уларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун партия томонидан жойларда амалга оширилаётган тизимли амалий ишлар юксак самара бермоқда.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлим мудири А.Шразовнинг маълум қилишича, ўтган давр мобайнида “Ёш мулкдор – юрт таянчи”, “Start up”, “Ёш фермер” каби  партиявий лойиҳалар доирасида чекка-чекка ҳудудларда ташкил этилган мастер-класслар натижасида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар сафи кенгайиб, уларнинг кўпчилиги ўз бизнесини йўлга қўйишган.

–Касб-ҳунар коллежини тамомлагач, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қарор қилдим, – дейди ёш тадбиркор И.Бердимуратов. – Дастлаб тажрибали усталарга шогирд тушиб, замонавий, арзон ва сифатли темир эшик, дарвоза ва панжаралар ясашни ўргандим. Ҳозир мустақил равишда ўз фаолиятимни давом эттиряпман. Маҳсулотларим жуда харидоргир. Шу боис, келгусида Кегейли ва Нукус туманларида ҳам фаолиятимизни йўлга қўйиб, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминламоқчимиз.

Тадбирда ёшларга тадбиркорликни бошлаш, харидоргир ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда кўпроқ нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича зарур кўрсатмалар, тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+