O‘zLiDeP сайёр қабули: 4-сектор раҳбари Б.Исмоилов нурободликларнинг муаммосини ҳал қилиб беришга ваъда берди

06.05.2019, 14:49

O‘zLiDeP сайёр қабули: 4-сектор раҳбари Б.Исмоилов нурободликларнинг муаммосини ҳал қилиб беришга ваъда берди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ҳудуддаги “Бунёдкор” ва “Аработа” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларга жавоб олиш имконига эга бўлди. Шу куни мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига тавсиялар берилди.

Жумладан, Аработа маҳалласида истиқомат қилувчи Хушвақтов Пардабой ногиронлиги бўлган фуқароларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзлари юзасидан билдирган фикрига давлат солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари Туйчиев Ориф атрофлича тушунча бериб ўтди. Агар ногиронлиги бўлган солиқ тўловчининг номида мол-мулк бўлса ушбу фуқарога солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкин, қолган оила аъзоларининг ногиронлиги учун умумий солиқ имтиёзлари қўлланилмаслиги тўғрисида маълум қилди.

Шунингдек, фуқаро Ибрагимов Азамат сўзга чиқиб қишлоқдаги 73-умумтаълим мактаб биноси авария ҳолатида эканлиги, мактаб ҳудудини мавсумий ёмғирларнинг бу йил меъёрдан ошиб кетиши натижасида тошқинлар содир бўлганлиги, мактаб ҳудуди сел келиши оқибатида зарар кўрганлиги ва мактабга олиб борадиган кўприк қуриш юзасидан мурожаати эшитилди.

Фуқаро Тулаев Шавкат телефон алоқа хизматининг пастлиги натижасида шошилинч тез-тиббий ёрдам хизматидан фойдаланиш ва чақиришда, телефон орқали гаплашишда қийинчиликлар туғдираётганлигини билдириб ўтди.

Аработа МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Фахриддин Турдибоев электр симёғочларнинг авария холатида эканлиги, янги бетон устунларга алмаштириш кераклиги юзасидан мурожаати тингланди.

64-умумий ўрта таълим мактаби директори Дусмурод Астанов мактаб биносидан спорт зали қуриш, бундан ташқари Тим-Сепки-Каттақурғон-Самарқанд автомобил йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш эҳтиёжи мавжудлиги юзасидан мурожаат қилди.

Ушбу сайёр қабулда иштирок этган 4-сектор раҳбари Б.Исмоилов ушбу кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, муаммони тегишли ташкилотлар орқали ижобий ҳал этишлигини билдирди.

Партия депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилотларга сўров чиқаришлиги борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Сайёр қабул давомида шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш ва тадбиркорликка жалб этиш мақсадида мутасаддилар билан биргаликда тадбиркорлик мавзусида алоҳида тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.

Сайфиддин РАСУЛОВ,

 Халқ депутатлари Нуробод туман

Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик

гуруҳининг ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев2019-05-20 21:51:23

4 сектор раҳбари Б.Исмоиловнинг бирор-бир муаммони ҳал этгани ёки ҳал этилишига кўмаклашганини ҳали кўрмадик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+