O‘zLiDeP фаоллари олмазорлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонида бўлди

06.05.2019, 14:52

O‘zLiDeP фаоллари олмазорлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонида бўлди

O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ходимлари Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Зайнутдин Аброров билан биргаликда тумандаги “Гуруч ариқ” маҳалласида яшовчи Аминжон ота Аминов хонадонига борди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аминжон ота уларга аскарлик даврида кўрган-билганлари ва урушдан кейинги тикланиш йиллари билан боғлиқ хотираларини сўзлаб берди.

–Шукрки, бугун фарзандларим, невараларим ардоғида тинч, осуда ҳаёт кечиряпман. Шундай тинч, дориломон кунларда Президентимиз томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилаётганимиздан бехад мамнунман. Буларнинг барчаси ёшимизга ёш қўшмоқда, – дейди Аминжон ота.  

Ташриф чоғида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси З.Аброров отахонга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+