Самарқандлик депутатимиз меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди
06.05.2019, 15:15

Самарқанд тумани “Андижоний” маҳалласида яшовчи халқ таълими аълочиси Патти ая Холова қарийб 40 йил ҳудуддаги 39-сонли мактабга ўқувчиларга дарс берди. Айни пайтда у фарзандлари, невара ва чеваралари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.
O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раиси, халқ вакили Абудужаббор Умаров 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Патти ая хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.
–“Дунёда энг улуғ касб қайси?” десалар ҳеч иккиланмай “ўқитувчилик” деб жавоб бераман. Чунки бу касб боғбондек гап. Боғбон дарахтлари ҳосилга кирганда қандай суюнса, ўқитувчи ҳам шогирдлари мувафақиятидан шундай хурсанд бўлади. Мен бугун шогирдим А.Умаровнинг эришган ютуқлари билан фахрланаман, – дейди П.Холова.
Меҳнат фахрийси, 90 ёшли Насрулло Нарзуллаев ҳам кўп йиллар давомида ёшларга сабоқ берган.
–Юртимиздаги барча ўзгаришлар, тараққиёт тинчлик туфайлидир. Доим дуога қўл очганда, Ватанимизга тинчлик-осойишталик сўрайман. Фарзандларимиз, шогирдларимиз, ёшларимиз яратилган шарт- шароитлардан оқилона фойдаланиб, юрт равнақи учун хизмат қилсин, – дейди Н.Нарзуллаев.
Таъкидлаш керак, депутат шу куни меҳнат фахрийси, миришкор деҳқон Абдулхафиз Раҳмонов хонадонида ҳам бўлиб, отахонга эсдалик совғалар туҳфа қилди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP депутатлари Шаҳрихон туман ҳокими ўринбосари ҳисоботидан қониқдими?
26.02.2021, 18:45
-
O'zLiDeP депутати Динара Қосимхўжаева илм-фан тараққиётига ҳисса қўшмоқда
26.02.2021, 18:39
-
Булоқбошилик тадбиркорларнинг муаммоларига депутатлар ечим топишдими?
26.02.2021, 17:00
-
Янги Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлида собит ва илдам одимлайди
25.02.2021, 17:32
-
Депутат кўмаги: гурланлик тадбиркорга ёшлар кичик саноат зонасидан жой ажратиб берилади
25.02.2021, 17:28
Фикрингизни қолдиринг