O‘zLiDeP ёшларни Олмазор кичик саноат зонаси фаолияти билан таништирди

07.05.2019, 16:10

O‘zLiDeP ёшларни Олмазор кичик саноат зонаси фаолияти билан таништирди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши партиянинг Олмазор туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” мавзусида амалий мулоқот ўтказди.

Олмазор кичик саноат зонасида ташкил этилган мулоқотда кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъеклари, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Олмазор тумани филиали вакиллари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

 “Ёшларимиз орасида истиқболли ғояси бўла туриб, уни ҳаётга татбиқ этиш учун маблағ топа олмаётган, моддий имкониятга эга бўлса-да, тадбиркорликда ишни нимадан бошлашни билмаётган ўғил-қизларимиз кўп. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бизнес ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш партиямизнинг бирламчи вазифаларидан бири саналади. Бу жараёнда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ёшларга кўмакдош бўлади. Шу боис, учрашувда ёшларга Дастур мазмун-моҳиятини,  ҳужжатда кўзда тутилган имкониятларни батафсил тушунтирдик”, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Сагатов.

Тадбирда иштирокчилар, айниқса, уюшмаган ёшлар кичик саноат зонасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиб, мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

 Сарвар ИБРОХИМХОНОВ,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши Ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    1379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+