“GM Uzbekistan”AJ Хоразм вилоят филиалида мини-футбол бўйича хотира турнири ўтказилди (+ВИДЕО)

07.05.2019, 16:32

“GM Uzbekistan”AJ Хоразм вилоят филиалида  мини-футбол бўйича хотира турнири ўтказилди (+ВИДЕО)

“GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоят филиалида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спортнинг мини-футбол тури бўйича хотира турнири ташкил этилди.

Унда Ҳазорасп туман ҳокимлиги, “Khorezm Аutо”, “GM Labо”, O'zLiDeP туман Кенгаши, туман Ёнғин хавфсизлик ва Қўриқлаш хизмати, 55159-сонли ҳарбий қисм вакилларидан иборат 10 та жамоа ўзаро беллашди.

–Мусобақа муросаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Бу каби хотира турнирини жамоамиз билан ҳар йили ўтказамиз. Мазкур спорт мусобақаси эса жамоалар сони ва уларнинг салоҳияти билан айниқса, қизиқарли бўлди. Айтиш жоизки, бу каби мусобақалар ёшларни ота-боболарни ҳурмат қилишга ва улардек мадр бўлишга ундаши шубҳасиз, – дейди “GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилояти филиали қошидаги БПТ раиси, халқ вакили Илхом Дурдиев.   

Муросасиз кечган баҳсларда 55159-сонли ҳарбий қисм жамоаси 1-ўрин, туман Ёшлар Иттифоқи жамоаси 2-ўрин, “GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилояти филиалининг “Khorezm Аutо” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Улуғбек МАТКАРИМОВ,

“GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилояти

филиали директори,

O'zLiDeP фаоли

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+