“Бундай эътибор ва ғамхўрлик, иззат-икромдан бехад хурсандман”

07.05.2019, 17:37

“Бундай эътибор ва ғамхўрлик, иззат-икромдан бехад хурсандман”

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари Шайхонтоҳур тумани “Катта ҳовуз” маҳалласида яшовчи Асқар Джўраев хонадонида бўлди.

Учрашувда O‘zLiDeP вакиллари уруш ва меҳнат фахрийсини Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этиб, отахонга партиянинг қимматбаҳо совғаларини туҳфа қилди.

  

–Шу кунларга етказганига минг шукр! Мен дунёдаги энг бахтли ва бой одамлардан бириман. Чунки ҳозир 8 фарзанд, 20 невара, 15 еваранинг ардоғидаман. Бундай эътибор ва ғамхўрлик, иззат-икромдан эса бехад хурсанд бўлдим.

Шу куни партия вакиллари яна бир уруш фахрийси “Ўзбекистон” маҳалласи 10-уйда яшовчи Анна Абдушукурова хонадонига ҳам ташриф буюришди.

Суҳбат давомида онахон уруш йилларини хотирлаб, сукутга кетди, билдирмай кўзига ёш олди. Бугунги осуда кунлар, тинчлик-омонликда ўтаётган ҳаёти учун Яратганга беадад шукроналар айтди. 

Ташриф якунида O‘zLiDeP вакиллари томонидан уруш фахрийларига қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+