Қашқадарёда ташкилий масала кўриб чиқилди

08.05.2019, 11:34

Қашқадарёда ташкилий масала кўриб чиқилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят кенгаши аъзолари, депутатлар, ҳудудий кенгашлар раислари ҳамда масъул ходимлари қатнашган тадбирда жорий йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг биринчи чораги якунида партия сафига 16 615 нафар янги аъзолар қабул қилинди. Ўтган йилнинг шу даврига  нисбатан 15,4 баробар ўсишни кўрсатаётган бу кўрсаткич бугун O‘zLiDeP ғояларининг аҳоли орасида қанчалик кенг оммалашаётганлигидан далолат беради.  Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида бошланғич партия ташкилотлари сони 1035 тага ўсиб, шундан намунали бошланғич партия ташкилотлари сони 740 тани ташкил қилади.

Қуйи бўғин аъзолари хонадонма-хонадон юриб аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида ҳам  ташаббус кўрсатмоқда. Хусусан, “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида бошланғич партия ташкилот раислари, партия депутатлари ва фаоллари 2032 та хонадонга кириб, улар томонидан 410 та оилага томорқа хўжалигини ташкил этиш ва ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек ҳисобот даврида, Президентимизнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари тўғрисидаги Қарорларини ҳаётга татбиқ этиш масалаларига ҳам муҳим эътибор қаратилди. Бу йўналишда партия вилоят кенгаши томонидан 380 та давра суҳбатлари, ўқув семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда 10 454 нафар электорат вакиллари, партия фаоллари ва ёшлар қамраб олинди.

Шу билан бир қаторда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида ҳам ижобий натижаларга эришилди. Биринчи чорак давомида 235 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 120 мурожаат ўз ечимини топди. Қолган масалалар бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди.

Шу билан бирга вилоят партия ташкилоти томонидан айрим фаолият йўналишларида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам очиқ ойдин муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорлик субъектлари томонидан партия вилоят кенгашига келиб тушаётган барча мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқилишида кўзга ташланаётган сусткашликлар оҳир оқибат уларнинг партияга ва умуман амалга оширилаётган ўзгаришларга муносабатига таъсир кўрсатаётганлиги, бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида гапирилди. Ёшлар орасида амалга оширилаётган ишлар кўламиниг бугунги талаблар даражасида бўлмаётганлиги борасида фикрлар айтилди. Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларида фаолият юритаётган партиядан сайланган депутатлик корпуси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнггида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти кенгаши раиси вазифасига кенгаш аъзолари томонидан Турсунов Шухрат Хамидович бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этди.

Тўлқин Турдиев

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yormatovas Norsuluv Shokir qizi2019-05-15 11:50:26

Muborak tuman Kengashi va faol a`zolari nomidan viloyat Kengashimizning yangi raisi Tursunov Shuxrat Xamidovichni bizning raisimiz bo`lganliklari bilan chin yurakdan tabriklaymiz xamda raisimizning yangi vazifalariga omadlar tilaymiz va partiyamizning bundan keyingi partiyaning samarali faoliyat olib borishida va yanada rivojlanishga o`z bilim va tajribalari bilan bizga bosh qosh bo`lishlariga ishonamiz.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+