Кегейлилик депутатларимиз мансабдор шахслар ҳисоботидан қониқди

08.05.2019, 13:45

Кегейлилик депутатларимиз мансабдор  шахслар ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар туман молия бўлими ўринбосари А.Алламбергеновнинг ҳисоботини тинглади.

Маълум бўлишича, туман бюджет даромадларининг 2019 йилнинг 1 чораги бўйича режа кўрсаткичлари 8 684, 0 млн. сўмни ташкил қилиб, 12 025,6 млн. сўм ортиғи ёки 138,5 фоизга бажарилган. Бу 967,7 млн. сўмга кўп демакдир.

–Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445- сонли қарорига мувофиқ, туман маҳаллий бюджетига қўшимча даромадлар тармоқларини излаб топиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди, – дейди  А.Алламбергенов. – Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғининг тўлиқ тўланишини мониторинг қилиш натижасида жорий йилнинг 1-чораги давомида 1024 жисмоний шахслардан 20 нафари солиқ базасида йўқлиги аниқланди ва туман давлат солиқ инспекцияси базасига киритилди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида маҳаллий бюджетга 3 млн. 773 минг сўм қўшимча даромад туширилди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман инвестиция бўлими ўринбосари Б.Байжановнинг ахбороти ҳам эшитилди. 

–Жорий йилда туманда 39 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 908 янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган, – дейди  Б.Байжанов. –Хусусан, саноат соҳасида 21 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 786, хизмат кўрсатиш соҳасида 18 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш эвазига 122 янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Йиғилишда депутатлик гуруҳи вакиллари мансабдор шахсларнинг ҳисоботи бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1023
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шарипова Дилбар Худайбергеновна Элликқалъа тумани Кенгаши аппарат рахбари2019-05-21 18:37:28

Жорий йилда туманда 39 та инвестиция лойиҳаларидан 21 та лойиҳани амалга оширилган колган 18 та лойиҳани хам ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилса жуда яхши булар эди 122 нафар ишчи иш билан таминланади.Туманда тадбиркорларга купрак инвестиция лойиҳаларини киритишда ва уни амалга оширишда амалий ёрдам берилса тўғри маслахатлар бериб барилса бугунги кун талаблари даражасида ташкил эта олади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+