Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият

08.05.2019, 15:04

Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият

Инсоният оламидаги барча эзгу ишлар пойдевори тинч­лик туфайли.  Шу оддий ҳақиқатни англаш эса ҳар бир юртдошимиз учун юртни қадрлаб, осойишталикни улуғлашга асос бўлади.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман Кенгашлари ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида бу сўзлар алоҳида эътироф этилди.  

Унда партия фаоллари, халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари қатнашди.

Тадбир давомида нуроний отахонлар дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига партиянинг эсдалик совғалари туҳфа этилди.  

Шу куни O`zLiDeP вакиллари Бектемир тумани “Ҳ.Байқаро” маҳалласида яшовчи, фронт ортида хизмат қилган Тамара Ляшук ва Нина Пешковалар хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди, дилдан суҳбат қурди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида нуроний онахонлар ўзларига Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдириб, эл-юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонларимиз тўкин бўлсин, дея дуо қилдилар.   

Ташриф якунида уруш фахрийларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    955
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+