Хотира абадий, қадр муқаддас!

08.05.2019, 17:50

Хотира абадий, қадр муқаддас!

Шу кунларда жойларда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP вилоят Кенгашлари томонидан бир қатор байрам тадбирлар ўтказилиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда.  

Ана шундай тадбирлардан бири O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши ташаббуси билан туман маданият, мудофаа ишлари ва халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган партия Сайхунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Эрназаров ва бошқалар аждодлар хотирасини ёд этиш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мамлакатимизда миллий қадрият даражасига кўтарилганини эътироф этишди.

“Бугун урушда қатнашган фахрийларимизга, фронт ортида меҳнат қилиб, Ғалаба кунини яқинлаштиришга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Уларга узоқ умр, бахтли ҳаёт тилайман”, – дейди А.Эрназаров.

Тадбирда 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

                      Хусан ЖАББОРОВ,

                                                   O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши бўлими мудири

  • Кўрилди
    1169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+