Партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

08.05.2019, 18:01

Партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят кенгаши аъзолари, депутатлар, ҳудудий кенгашлар раислари ҳамда масъул ходимлари қатнашган тадбирда ўтган биринчи чорак давомида амалга оширилган ишлари ва жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман, шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан аҳолининг турмуш тарзини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ва бошқа социал-ижтимоий масалалар юзасидан 338 та депутатлик сўровлари юборилди.  Шунингдек, депутатлик гуруҳлари мажлисларида мансабдор шахсларнинг 51 маротаба ҳисоботлари эшитилди, Кенгаш сессиялари кун тартибига 29 та таклиф киритилиб, 10 та масала халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори қабул қилинишга эришилди.

Шу билан бир қаторда партия ҳудудий кенгаш вакиллари аҳолини томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида ҳам бир қатор тарғибот ишларини олиб борди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳар Кенгашлари қошида партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, фермерлар, тадбиркорлар, тажрибали томорқачилар, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат 64 та тарғибот ва мониторинг гуруҳлари ташкил этилди. Партия ишчи гуруҳ вакиллари март-апрель ойларида вилоят бўйича жами 13 минг 670 та хонадонларга кириб, ўзларига тегишли ер участкасидан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра 1320 та хонадон эгаларига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича зарур маслахатлар, тажрибали томорқачилар иштирокида мастер-класслар ва маҳорат дарслари ташкил қилинди. Шунингдек, ишчи гуруҳлар томонидан хонадон эгаларининг кредит олиш, суғориш, ерга ишлов бериш, кўчат ва уруғлик олиб бериш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилди.        

Йиғилишда ютуқлар билан бир қаторда партия депутатлик гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлашда, кўтарилган муаммоларни ечимини охиригача етказиш борасида баъзи туман кенгашларидан фаоллик кўзга ташланмаётганлиги танқид қилинди. Бундан ташқари аъзолик бадалларини ундириш борасида тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда айрим мудроқ депутатларни фаолликка чақириш борасида зарур тавсиялар берилди.

Йиғилиш сўнггида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси вазифасига тавсия этилган Юлдашев Шерали  Мамараимович номзоди кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-05-09 06:50:28

Партиямиз вилоят Кенгашини янги раиси сайланганлиги муносабати билан табриклаймиз! Янги раисимиз ишларида омад ёр бўлиши тилаган ҳолда, биринчидан у кишидан ишчанлик, партиямиз аъзолари ва хайриҳохларини сафини янада ошириш ишида бош-қош, шахсий намуна бўлишларини, иккинчидан, бу йилги сайловлар йилида парламентнинг қуйи палатасига ва маҳаллий кенгашларга депутатликка номзод кўрсатишда принципиал позицияда бўлиб, муносиб номзодларни тавсия этиш ишларида қатъий сиёсий иродасини намоён этишларини сўраб қоламиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+