Томорқа – даромад манбаи

10.05.2019, 16:04

Томорқа – даромад манбаи

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури  доирасида “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Матлуба Низомова хонадонида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Партия туман Кенгаши аппарат раҳбари А.Мирзаевнинг айтишича, бугун маҳаллада томорқадан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган омилкорлар кўп. Улар асосан иссиқхона ташкил этиб, помидор, бодринг ва турли кўкатлар етиштиради.

– Серҳосил еримиз, даромад олишга томорқамиз бор экан, доимо ундан унумли фойдаланиш, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтириш пайида бўлайлик, – дейди А.Мирзаев. – Бу каби тартиб-таомил асосида улғайган фарзандларимиз ҳам яхши яшашга интилиб, ўз келажаги учун астойдил ҳаракат қилади. Шу боис, аҳоли хонадонларига ташрифимиз чоғида энг аввало, фуқароларни тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.Тарғибот тадбирларимиз натижасида туманда кўплаб оилалар ўз бизнесини бошлаб, яхшигина даромад олишга ҳам улгуришди. 

– Ўтган йили партия фаоллари хонадонимизга келиб, томорқадан унумли фойдаланиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, иссиқхона ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар берган эди, – дейди М.Низомова. – Шу боис, партия кўмагида тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб, иссиқхона барпо этдик. Ҳозир иссиқхонамизда 60 туп мандарин, 15 туп апелсин, 320 туп лимон кўчатларини парваришлаяпмиз. Шу билан бирга, помидор ва бодринг етиштириб, яхши фойда  оляпмиз.

Дарҳақиқат, томорқа нафақат қўшимча даромад манбаи, балки унинг фарзандлар тарбиясидаги роли ҳам бебаҳодир. Чунки болалар ҳалол меҳнат билан яшашни ўрганади, ота-онанинг қадрига етадиган бўлиб улғаяди.

 O‘zLiDeP Самарқанд  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+