O‘zLiDeP ёшларни “Чимбой Дон” МЧЖ фаолияти билан таништирди

10.05.2019, 06:31

O‘zLiDeP  ёшларни “Чимбой Дон” МЧЖ  фаолияти билан таништирди

 O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши баланд бўлган ҳамда ўз бизнесини бошлаш истагида юрган ёшлар учун “Чимбой Дон” МЧЖга саёҳат уюштирди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг соҳага оид билим ва малакасини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашдан иборат.

Дастлаб корхона иш бошқарувчиси Т.Оразимбетов ёшларни корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар  билан яқиндан таништирди. Бўғдой унини тайёрлаш жараёни, ҳар бир қурилманинг бажарадиган вазифалари ҳақида ёшларга маълумот берди.

–2014 йилда ўз фаолиятимизни бошлаганмиз, – дейди Т.Оразимбетов. –Корхона Украина технологиялари асосида жиҳозланиб, 30 га яқин янги иш ўринлари яратилган. Айни пайтда кунига 50 тонна буғдойни қайта ишлаб, олий ва биринчи навли ун, бир неча турдаги ун маҳсулотлари ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотларимиз Қораўзак, Чимбой ва Тахтакўпир туманларида харидоргир.

Учрашувда партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 25 нафар ишчи-ходим O‘zLiDeP сафига қабул қилинди. 

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    1160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+