Хўжайлида O‘zLiDeP қуйи бўғини сони биттага ортди

13.05.2019, 07:01

Хўжайлида O‘zLiDeP қуйи бўғини сони биттага ортди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Хўжайли туманида жойлашган “Автосервис” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат уюштирди.

Бундан кўзланган мақсад – электорат билан ишлаш тизимини янада жонлантириш, партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини  тинглашдан иборат.

–Дастлаб “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида “Ҳамкор банк” туман филиалидан 700 млн. сўм миқдорида кредит олдик. Шундан сўнг қурилиш ишларини бошладик. 2018 йил сентябрь ойидан эса  корхонамиз тўлиқ ишга тушди, – дейди “Автосервис” МЧЖ раҳбари И.Ходжанов. – Айни пайтда автомашиналарга сифатли техник хизматларни кўрсатиб келяпмиз. Бунинг учун 11 нафар коллеж битирувчиси доимий иш билан банд. Қолаверса, сартарошхона ва озиқ-овқат дўконлари ҳам аҳоли хизматига шай.

Шунингдек, учрашув ва самимий мулоқотлар давомида корхона ишчи-ходимларига партия мақсад ва вазифалари ҳақида кенгроқ маълумотлар  берилди.

Учрашув сўнгида 11 нафар ишчи-ходим партия сафига қабул қилиниб, корхона қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди.      

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насиба-СТМ2019-05-22 12:18:41

“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида “Ҳамкор банк” туман филиалидан 700 млн. сўм миқдорида кредит олиб, ўз тадбиркорлиги тўғри йўлга қўйган хамда янги иш ўринларини яратаётган корхона рахбари Ходжанов Инамжан акага ишларида омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+