O‘zLiDeP оқолтинлик ёшлар ўртасида югуриш марофони ўтказди

14.05.2019, 15:04

 O‘zLiDeP оқолтинлик ёшлар ўртасида югуриш марофони ўтказди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Оқолтин туманида “Ёшлар - соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида югуриш марафони ташкил этилди. Марафон туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу марафонда қатнашган 110 нафарга яқин ёшлар 3 километрлик масофани босиб ўтиш учун старт олишди.

Мусобақа иштирокчиларининг ҳаракати ҳакамлар ҳайъати томонидан тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда одилона баҳоланиб борилди.

Якуний натижаларга кўра ўғил болалар ўртасида Даврон Қўшмуродов, Нозимбек Муҳиддинов ҳамда Бобомурод Ҳасановлар биринчи бўлиб марррага етиб келишди.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Исмигул Хасанова ва Миромгул Тотоалиевалар мутлоқ ғолибликни қўлга киритишди.

Марафон сўнгида ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар O‘zLiDeP ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Холжигит Ортиқбоев,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши ёшлар билан ишлаш

бўлими етакчи мутахассиси

  • Кўрилди
    1767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+