O‘zLiDeP 15 нафар ёшни кадрлар захирасига олди

14.05.2019, 16:00

O‘zLiDeP 15 нафар ёшни кадрлар  захирасига олди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Тошкент  давлат аграр университети Нукус филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, Тошкент  давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

 Тадбирда сиёсий жиҳатдан етук, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга фаол ва ташаббускор ёшларни танлаш ҳамда уларни партия кадрлар захирасига олишга алоҳида эътибор қаратилди.

–Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш ва уларни партия тизимидаги иш ўринларига жалб қилишдан иборат, – дейди  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлим мудири А.Шразов. – Шу боис, лойиҳа доирасида ўтказилаётган тадбирларда халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ишбилармон ёш кадрлар захирасини яратиш ҳамда уларни партиямизнинг бўш ўринларига тавсия этяпмиз.

 Тадбир сўнгида шижоатли, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлардан 15 нафари партия кадрлар захирасига олинди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+