Самарқандда O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати баҳс-мунозарага бой тарзда давом этмоқда

14.12.2017, 13:33

Самарқандда O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати баҳс-мунозарага бой тарзда давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилоятида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириш ва субвенциядан чиқаришнинг долзарб масалалари” мавзуидаги давра суҳбати баҳс-мунозарага бой тарзда давом этмоқда.

Туманларни субвенциядан чиқариш мавзусида амалга оширилган кенг қамровли ўрганишлар натижаси ушбу йиғилишда соҳа мутахасислари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, қатор мавзуларда таҳлилий чиқишлар амалга ошириляпти.

Айтилдики, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги етарли даражада эмас, республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда бажаришнинг амалдаги механизмлари, биринчи навбатда, энг устувор лойиҳаларни манзилли, ўз вақтида ва мутаносиб молиялаштиришни таъминлаш борасида етарли ишлар қилинаётгани йўқ.


Бир қатор туманларнинг субвенциядан чиқиши суст кетмоқда. Жорий йилда вилоятнинг 9 та тумани вилоят бюджетидан 379,0 млрд.сўм миқдорида субвенция олиши режалаштирилган. Шундан, жами харажатдаги субвенция улуши Нуробод туманида 12%, Тайлоқда 34%, Нарпайда 37%, Қушработда 50%, Булунғурда 51%, Каттақўрғонда 54%, Пахтачида 55%, Пайариқда 57% ва Иштихон туманда 59%ни ташкил этади.

Бу жараёнларни тезлаштириш, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида худудларда ишбилармонлик муҳитини, инвестициялар жалб қилиш учун яратилаётган шароитларни яхшилаш борасида бир қатор ишларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

  • Кўрилди
    1569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+