Б.Алимбетова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби бўлди

15.05.2019, 16:32

Б.Алимбетова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг  туман босқичи ғолиби бўлди

 O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда тумандаги 20 нафардан ортиқ тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.  

– 2013 йилда “Халқ банк” туман филиалидан 17 млн. сўм миқдорида кредит олиб, фаолиятимизни бошлаган эдик, – дейди тадбиркор Б.Айимбетова. – Корхонамизда миллий кийим-кечаклар, қуроқ кўрпачалар ва ёстиқчалар буюртма асосида тайёрланади. Айни пайтда корхонамизда 15 нафар коллеж битирувчиси меҳнат қиляпти. Қолаверса, 12 нафар қизни шогирдликка олиб, уларга тикиш-бичиш сирларини ўргатяпман.

Танловда  биринчи ўринни қўлга киритган Б.Айимбетовадан ташқари “Тайир қарахат” фермер хўжалиги раҳбари Г.Қалбаева ва “Қанликўлли Тазагул” корхонаси раҳбари Т.Тўремуратовалар ҳам партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+