Наманган шаҳрига 65,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади

15.05.2019, 16:34

Наманган шаҳрига 65,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади

2018-2019 йилларда Наманган шаҳрини комплекс ривожлантириш Дастурига 130 та умумий қиймати 1 трлн. 355 млрд. 349 млн. сўмлик лойиҳалар киритилди. Мазкур лойиҳалар тўлиқ ҳаётга татбиқ этилгач, 7 минг 151 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, қиймати 5 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этган
57 та лойиҳа бўйича “йўл хариталари”, 73 та лойиҳа бўйича “тармоқ  жадваллари” ишлаб чиқилиб, уларни ўз вақтида амалга ошириш учун O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари бириктирилди. Айни пайтда ҳар бир датурнинг бажарилиши устидан депутатлик назорати олиб борилаётир.  

–Мазкур дастурга асосан 2018 йилда инвестиция дастурига киритилган 109 та лойиҳадан 60 тасини амалга оширилиши натижасида 2 минг 67 та  янги иш ўринлари яратилди, – дейди Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Анвар Темиров. –Бу жараёнда мамлакатимизда инвестиция муҳити тобора яхшиланиб бораётгани, хорижлик инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратилаётгани, солиқ-божхона имтиёзларининг берилиши инвестиция оқимини кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Наманган шаҳрига 5 та хорижий ва қўшма корхоналар томонидан 65,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги тўғридан-тўғри инвестициялар (шундан 54,2 млн. АҚШ доллари хорижий инвестициялар) киритиш ҳисобига 1 минг 350 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирга қадар 33,0 млн. АҚШ доллари қийматидаги инвестициялар киритилган.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+