БПТ раиси ўз лавозимида қолди

15.05.2019, 16:50

БПТ раиси ўз лавозимида қолди

Бектемир тумани “QUYUV MEXANIKA ZAVODI” шўъба корхонаси қошида фаолият юритаётган партия қуйи бўғинининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда БПТ билан ишлашда уларнинг самарадорлигини ошириш, аъзоларининг сифат таркибини яхшилаш, партия электорати учун тегишли бизнес муҳитини яратиш, шунингдек, қуйи бўғиннинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилда таянч нуқта олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

–Таянч нуқталар фуқароларнинг талаб-эҳтиёжлари ва муаммоларидан яхши хабардор бўлиши керак. У аҳоли билан партия ўртасидаги кўприк, – дейди БПТ раиси К.Рашидов. – Қуйи бўғинлар қанчалик фаол бўлса, партиямизга ишонч ҳам шунчалик кучаяди. Шу боис, имкон қадар кўп вақтимизни одамлар орасида ўтказишга, фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммоларни депутатлик гуруҳлари билан биргаликда ҳал этишга жиддий эътибор қаратамиз.

Шунингдек, йиғилишда ҳисоботдан ташқари кун тартибига киритилган БПТ раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш, қуйи партия ташкилотининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида ишончни оқлаган К.Рашидов БПТ раислигига қайта сайланди.

М.ЎРИНОВ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+