Менинг оилам – менинг бахтим

16.05.2019, 16:09

Менинг оилам – менинг бахтим

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши “Наврўз” МФЙда жойлашган 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида шу мавзуда давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватан, жамият, оила олдидаги масъулиятини тобора кучайтириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

–Оила қурганимизга қирқ йил бўлди. Ҳозирга қадар турмуш ўртоғим билан бирга 5 нафар фарзандни тарбиялаб, олий маълумотли қилиб ўқитдик, – дейди “Шарқ Юлдузи” маҳалласида яшовчи Муҳиддин Суюнов. –Ўтган йиллар давомида турмуш ўртоғим билан турмушнинг яхши-ёмон, унқур-чунқур йўлларини биргаликда босиб ўтдик. Бугун эса кўрган қийинчиликларимизнинг роҳатини кўряпмиз.

Тадбир давомида тумандаги намунали оила вакиллари бўлган М.Суюнов, Н.Қўйлиев ва Ў.Пардаевларнинг ҳаёт тарзи йиғилганларга намуна сифатида кўрсатилди.

Тадбир сўнгида намунали оила вакилларига партия туман Кенгашининг  эсдалик совғалари топширилди.

Сайфиддин РАСУЛОВ,

O‘zLiDeP Нуробод туман

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    2440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+