Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш — энг долзарб вазифа
16.05.2019, 16:18
Тадбиркор – мулкдорлар синфининг вакили, иш берувчи ҳисобланади. Биргина ишбилармоннинг саъй-ҳаракати, муваффақияти ўнлаб, юзлаб, минглаб одамларнинг оилавий фаровонлигини белгилаб бериши сир эмас. Баъзан шундай бўладики, арзимас масалани ҳал қилиш учун йўқотилган вақт кейинчалик ойлар давомида асоратини кўрсатади. Шу боис тадбиркорлик соҳасидаги тўсиқ ва муаммоларга ўз вақтида, тезкорлик билан ечим топиш ўта муҳим.
Президентимизнинг шу йил 14 май куни эълон қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини жиззахлик ишбилармонлар ҳам катта кўтаринкилик билан қарши олишди. Айниқса, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши айни муддао бўлди.
Эндиликда ишбилармонларни, шу жумладан, чет эллик сармоядорларни қабул қилиш ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни амалга оширилиши қатъий тартибда белгилаб қўйилиши ҳам хусусий сектор манфаатларига хизмат қилади. Бу эса мурожаатлар билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, тадбиркорларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва моддий фаровонлигини ўстиришга замин яратади.
Холисхон БОБОЕВА,
“Зомин текс экспорт” МЧЖ қошидаги пиллани
қайта ишлаш фабрикаси директори
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг