Жорий йилда Чортоқда умумий қиймати 265,1 млрд. сўмлик 65 та лойиҳа амалга оширилади

16.05.2019, 16:46

Жорий йилда Чортоқда  умумий қиймати 265,1 млрд. сўмлик 65 та лойиҳа амалга оширилади

Чортоқ туманида 2019-2020 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 85 та лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, саноатда 25, хизмат кўрсатиш соҳасида 25, қишлоқ хўжалиги соҳасида 35 та лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади.

Мазкур лойиҳаларнинг 3 таси Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бўлса, 82 таси ҳудудий лойиҳаларни ташкил этади. Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 1888 та янги иш ўринлари яратилади.

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2019 йил давомида 65 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати 265,1 млрд. сўмни ташкил этади. Лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, айни пайтда “Ханифа ая” фермер хўжалиги томонидан Австрия давлатидан 64 бош зотли, наслли қорамоллар олиб келиниб, парваришланмоқда. Шунингдек, “Daehan Cotton Yarns” қўшма корхонаси томонидан лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари ҳисобидан 480,0 млн. сўм ҳамда 167,0 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши натижасида калава ип ишлаб чиқариш, пайпоқ ва қўлқоп ишлаб чиқариш цехлари ишга туширилди. Бунинг натижасида 54 та янги иш ўринлари яратилди.

–Чортоқ тумани сўлим табиати, ўзига хос иқлими билан бошқа туманлардан ажралиб туради. Шу боисдан туманда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди халқ вакили Абдумуталли Маҳкамов. –Мана, айни чоғда ҳам “Chortoq Resort” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан 160 ўринли санатория ва соғломлаштириш маркази, 65 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли “Меҳмонхона” бино-иншоотларини қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бугун туманда 10 га яқин сиҳатгоҳ ва даволаниш масканлари фаолият юритмоқда. Эндиликда “Султон Увайс Кароний”, “Султон Саид”, “Лангар ота”, “Биби Наима” ва “Садамозор” каби зиёратгоҳларда кенг қамровли таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+