Оилага эътибор – элга эътибор

17.05.2019, 17:22

Оилага эътибор – элга эътибор

O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши Оила илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Оилага эътибор – элга эътибор” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида туманда ажралиш ёқасида турган 37 оила яраштирилгани, 4 оила ФХДЁ бўлимлари ва суддан ажралиш ҳақидаги аризасини қайтариб олгани таъкидланди.  

–Ажралиш арафасида турган оилалардаги муаммолар, ҳолат ва вазиятлар ўрганилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши раиси Саодат Қорабоева. –Ажралишга сабаб бўлаётган ҳолатлар чуқур таҳлил қилиняпти. Айрим ўринларда ичкиликбозлик, бефарзандлик ва бошқа зарарли ҳолатлар ажралиш учун сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Тадбирда узоқ йиллар давомида аҳил-иноқ яшаган Фарида ва Абдураим Юсуповлар ҳамда Суқсурой ва Раббимқул Ибрагимовларнинг ҳаётий воқеаларга бой суҳбатлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+