O‘zLiDeP касб-ҳунар коллежи битирувчиларини “Yoshlar mehnat guzari” фаолияти билан таништирди

17.05.2019, 17:49

O‘zLiDeP касб-ҳунар коллежи битирувчиларини “Yoshlar mehnat guzari” фаолияти билан таништирди

Ўтган йилда Қорақалпоғистон Республикасида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 185 та бизнес лойиҳага 27 млрд. 79 млн. 700 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бунинг натижасида 619 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилда ҳам Дастур асосида 551 нафар ёшларни 151 млрд. 920 млн. 600 минг сўмлик бизнес лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 3 минг 625 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шунингдек, ҳозирги кунга келиб 1 млрд. 800  млн. 200 минг сўмлик 7 та лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, лойиҳа амалга оширилгач 45 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Қолаверса, 12 та туман ва шаҳарда 22 та “Yoshlar mehnat guzari” комплексини ташкил этиш бўйича бино ва ер майдонлари ажратилган.

Шундай имкониятлардан оқилона фойдаланган мўйноқлик Фарход Қириқбаев Дастур доирасида АТ “Халқ банк” Мўйноқ тумани филиали томонидан 907 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, туман марказида “Yoshlar mehnat guzari”ни ишга туширди.

– Бизнес лойиҳамнинг амалга ошганидан беҳад хурсандман. Чунки ҳозирга қадар Мўйноқ ёшлари учун бундай имкониятлар йўқ эди,  – дейди ёш тадбиркор Фархад. – Айни чоғда меҳнат гузарида нон цехи, ошхона, савдо маркази аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Энди хотин-қизлар учун гўзаллик салони, сартарошхона, тикиш-бичиш курсларини очиб, яна 15 та янги иш ўрни яратмоқчимиз.

Таъкидлаш керак, шу куни O‘zLiDeP Мўйноқ туман Кенгаши вакиллари ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари меҳнат гузарида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

 Анвар ШРАЗОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Maxsatboev Jamshid2019-05-21 15:51:53

Mo'ynoq tumanida misli ko'rilmagan islohotlar yuz bermoqda. Hurmatli Prezidentimiz tashabbusi bilan Orol muammosi yana dunyo nazariga tushdi. Birinchi navbatda shunday ekologik qiyinchiliklarga bardosh berib kelayotgan mo'ynoqliklarga tasanno. Bu erlar zo'r bo'lmoqda, hali ham zo'r bo'ladi....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+