Избосканда O‘zLiDeP аъзолари сони 25 нафарга кўпайди

15.12.2017, 21:44

Избосканда O‘zLiDeP аъзолари сони 25 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Андижон вилояти туман ва шаҳар Кенгашларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳиятига бағишланган кенгаш йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Айни кунга қадар партиянинг Бўз, Избоскан, Пахтаобод, Андижон, Жалақудуқ туманлари ва Хонобод шаҳар Кенгашларида мазкур йиғилишларда маҳаллий депутатлар, БПТлар, электорат вакиллари фаолиятига танқидий баҳо берилиб, мавжуд камчиликлар тез фурсатда бартараф этилиши зарурлиги қайд этилди.

-Йиғилишда, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари олдига қўйган долзарб вазифалари юзасидан ҳам муҳим режалар белгилаб олинди, - дейди тумандаги “Намуна сара уруғи” фермер хўжалиги раҳбари, Халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати Маъруфжон Бакиров. -  Бугун берилган барча топшириқлар замирида Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Депутатликда ҳам, аграр соҳа ислоҳотларида ҳам муайян ютуқларни қўлга кирита олсак, халқнинг розилигига  эришсак – вилоятимизнинг ҳамма жабҳада юксак марраларга кўтаришимиз осон бўлади.

Шунингдек, йиғилиш якунида туманнинг шарафини яна бир қадар юқорига кўтарган фидойи фермер “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Мукаррам Қурбонова партия вилоят кенгашининг эсдалик совғаси билан тақдирланди, шунинг баробарида избосканлик 25 нафар ёшларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Нозимжон Эргашев,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+