O‘zLiDeP депутати кўмагида Питнак шаҳарчасидаги “Шехлар” маҳалла аҳолиси учун янги кўприк қуриб берилди

20.05.2019, 15:01

O‘zLiDeP депутати кўмагида Питнак шаҳарчасидаги “Шехлар” маҳалла аҳолиси учун янги кўприк қуриб берилди

Халқ ишончи-ҳар нарсадан устун. Мазкур ҳикматли иборани ўзининг кундалик ҳаётий шиори деб қабул қилган Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Илхам Дурдиев ўз сайлов округидаги аҳоли муаммоларини мунтазам тинглаб, уларни ижобий ҳал этишни ўзининг асосий бурчи деб билади.

Ушбу тумандаги Питнак шаҳарчаси “Шехлар” маҳалла аҳолисининг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларига халқ вакили кўмагида ечим топилди.

Хусусан, мазкур маҳалла ҳудудини кесиб ўтувчи “Арна” ариғи устига эски қўлбола услубида ёғочдан ясалган кўприк хавфли бўлсада аҳоли вакиллари фойдаланишга мажбур бўлишган. Мазкур маҳаллада истиқомат қилаёган ҳамда ариқнинг нариги томонида жойлашган умумтаълим мактабида таълим олаётган мактаб ўқувчилари ҳам қишин-ёзин хатарли кўприк устидан ўтиб-қайтишган.

Ушбу ҳолатни жойига бориб ўрганган депутат Илхом Дурдиев партия фаоли Улуғбек Маткаримов билан ҳамкорликда “Арна” ариғи устига замонавий кўринишдаги мустаҳкам кўприк қуриб беришди. Маҳалла аҳолиси ушбу савобли ишдан миннатдор бўлиб, депутатга бўлган ишончи янада ортди.

Эндиликда мазкур кўприкдан ёшу-қари, ҳаттоки ёш болалар ҳам ҳеч қандай хатарсиз ўтиб-қайтишлари мумкин.  

Шунингдек, депутат ўз округидаги маҳаллалар ва унинг ҳудудида жойлашган зиёратгоҳларни ҳашар йўли билан ободонлаштиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

Нилуфар Джаббарова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+