O‘zLiDeP кўмагида 48 нафар нукуслик ёшлар ишли бўлди

20.05.2019, 15:39

O‘zLiDeP кўмагида 48 нафар нукуслик ёшлар ишли бўлди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Нукус туманида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил қилди.

Меҳнат ярмаркасида 37 та тегишли корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари 151 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Мақсад аҳолини айниқса, ишсиз ёшларни ўзлари қизиққан касбга йўналтириш, иш билан бандлигини таъминлаш, уларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар беришдан иборат.

- Бугунги ярмаркада бўш иш ўринлари билан танишдим, – деди Расул Султамуратов. - Олий таълим юртини тамомлагач анчадан бери ишсиз юргандим. Сабаби, ўз мутахассислигим бўйича бир нечта ташкилотларга мурожаат қилиб кўрдим, таклифлар тушди, лекин маъқул келмаганди. Мана бугун эса ушбу ярмаркада қатнашиб, ўз мутахассислигим бўйича Нукус туман ўрмон хўжалигига ишга жойлашдим. Ўзим қизиққан касбга ишга жойлашганимдан хурсандман.

Нукуслик Турсинбой Атамуратов ҳам коллежни тамомлагач ўз касби бўйича иш тополмай сарсон бўлиб юрганди. Партия ташаббуси билан ташкил этилган ушбу меҳнат ярмаркасида қатнашиб, ўз соҳаси бўйича тумандаги “Айнат-Мийрас” маъсулияти чекланган жамиятига ишга қабул қилинди.  

Ўтказилган ушбу ярмаркада 48 нафар ёшларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Э.Бекимбетова2019-05-22 15:26:36

O‘zLiDeP томонидан мамлакатимиздаги энг мухим муаммолардан бири бўлган ишсизликнинг олдини олиш, фуқароларни янги иш билан таъминлашга ўз хиссасини қўшаётганига жуда мамнунман! Келажакда Халқнинг бандлигини таъминлаш бўйича O‘zLiDeP партияси ўзининг катта изини қолдиради!


Қутлибой Бекназаров2019-05-22 12:41:20

Партия томонидан ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларида кўпроқ аҳолининг ёш қатламлари қатнашаётганлиги ҳаммамизни қизиқтиради. Шунки, ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Ушбу меҳнат ярмаркаларни кўпроқ ўтказилишининг тарафдориман.


Жамила-партия фаоли2019-05-22 12:14:08

O'zLiDeP партия ташаббуси билан ташкил этилган мехнат ярмаркасида 48 кишининг бандлигининг таъминланганлиги бу албатта кувончли. Бунинг учун партия рахбариятига рахмат айтиб қоламан


Э.Бекимбетова2019-05-22 12:06:07

O‘zLiDeP томонидан мамлакатимиздаги энг мухим муаммолардан бири бўлган ишсизликнинг олдини олиш, фуқароларни янги иш билан таъминлашга ўз хиссасини қўшаётганига жуда мамнунман! Келажакда Халқнинг бандлигини таъминлаш бўйича O‘zLiDeP партияси ўзининг катта изини қолдиради!


Бекимбетова.Э2019-05-22 12:00:47

O‘zLiDeP томонидан мамлакатимиздаги энг мухим муаммолардан бири бўлган ишсизликнинг олдини олиш, фуқароларни янги иш билан таъминлашга ўз хиссасини қўшаётганига жуда мамнунман! Келажакда Халқнинг бандлигини таъминлаш бўйича O‘zLiDeP партияси ўзининг катта изини қолдиради!


Байрам Искендеров O'zLiDeP Кегейли тумани Кенгаши аппарат рахбари2019-05-21 22:31:19

Бос жумыс орынлары ярмаркасы тез -тезден өткерилсе партия абройы жоқарылайды әсиресе бул ярмаркаға партия элоктораты болған фермерлер ҳәм исбилерменлик субъетлерине көбирек жәмлеспеген жасларды қатнастырыў орынлы, себеби ҳәзирги ўакытта фермер хожалқлары ғалле тарбиясы ушын қол ушы көмегине жуда мутаж.


Искендеров Байрам 2019-05-21 22:12:31

Бос жумыс орынлары ярмаркасы тез -тезден өткерилсе партия абройы жоқарылайды әсиресе бул ярмаркаға партия элоктораты болған фермерлер ҳәм исбилерменлик субъетлерине көбирек жәмлеспеген жасларды қатнастырыў орынлы, себеби ҳәзирги ўакытта фермер хожалқлары ғалле тарбиясы ушын қол ушы көмегине жуда мутаж.


Фархад2019-05-21 17:20:26

Ёшларни иш билан таъминлашда Меҳнат ярмаркасининг аҳамияти катта


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+