Попдаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида бажарилишида O‘zLiDeP депутатлари назорат олиб боради

20.05.2019, 16:06

Попдаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида бажарилишида O‘zLiDeP депутатлари назорат олиб боради

2019-2020 йилларда Поп туманида 149 та йирик ва ўрта лойиҳалар амалга оширилади. Умумий қиймати 1 трлн. 279 млрд. 981 млн. сўмлик лойиҳалар натижасида 2 минг 959 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг биринчи чораги давомида туманда “YOUCHENG GROUP”, “ROOT STEM”, “AZIZBEK EUN KYEONG”, “GUBKIN CENTRE NAMANGAN” каби 5 та корхона ташкил этилган.  

–Ҳудудимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида бажарилиши устидан депутатлик назорати олиб бориш баробарида, фикр-мулоҳазаларимизни билдиряпмиз, лойиҳалар ижросига кўмак беряпмиз, – дейди халқ вакили Гулбаҳор Қурорлова. – Чунки жорий йилда туманимизда ҳаётга татбиқ этилиши режалаштирилган 119 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Г.Қурорлованинг қўшимча қилишича, туманда шунингдек, кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Миришкор” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 2 гектарлик бўш майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш бўйича таклиф тайёрланиб, тегишли ташкилотларга киритилган.

Бугун тадбиркорлар учун барча инфратузилмаларга эга мазкур ҳудудга салоҳиятли тадбиркорни жалб этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+