Видео: O‘zLiDeP фаол аъзоси хайрли ишга қўл урди

20.05.2019, 16:50

Видео: O‘zLiDeP фаол аъзоси хайрли ишга қўл урди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида вилоят Перинатал марказида партиянинг бошланғич ташкилоти тузилиб, марказнинг 20 нафарга яқин ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Куни кеча ушбу марказда фаолият бошлаган ушбу қуйи тузилма аъзоларига партиянинг гувохномалари топшириш маросими ташкил қилинди.

Шу куни марказда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом бола – соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлик, ҳомиладорлик, бола парваришига оид тиббий саводхонлигини ошириш борасида сўз юритилди. Шунингдек, халқаро талабларга жавоб бера оладиган Сурхондарё Перинатал маркази, унинг имкониятлари ҳақида ҳам тўхтаб ўтилди.

Бугунги кунда 160 ўрин ва 100 қатновга мўлжалланган марказ биноси ўтган йили тубдан реконструкция қилиниб, унинг инфраструктураси замонавий андозалар асосида қайта таъмирланди. Ушбу хайрли иш учун 16 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди.

Янги шифохонада она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, зарур ҳолларда уларга замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. Аёллар маслаҳатхонаси, гинекология, туғруқ ва туғруқдан кейинги парвариш, чала туғилган чақалоқларни интенсив даволаш бўлимлари тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда O‘zLiDeP фаол аъзоси, Сурхандарё вилояти «Imzo Akfa» филиали раҳбари Кравченя Геннадий томонидан марказ учун 20 миллион сўмлик дераза тўр пардалари хомийлик тарзида ўрнатилди.

— Май ойи бошидан корхонамизда ҳам O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти фаолият юритиб келмоқда, — дейди Геннадий Кравченя. — Биз, партия сафидаги илк қадамимизни хайрли ишдан бошлашни истадик. Шу боис, марказга қиймати 20 миллион сўмлик бўлган дераза тўр пардаларини ҳомийлик ёрдами сифатида ўрнатдик. Аммо бундан кейин ҳам биргина шу ташаббуснинг ўзи билан чекланиб қолмаймиз. Партиянинг фаол аъзоси сифатида олға қадам ташлаб, одамларнинг корига ярашга ҳаракат қиламиз. 

Тадбир давомида иштирокчиларга бу йилги бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1823
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+