O‘zLiDeP тўрақўрғонлик тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн. сўм кредит олиб беришда кўмаклашди

21.05.2019, 11:49

O‘zLiDeP тўрақўрғонлик тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн. сўм кредит олиб беришда кўмаклашди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Тўрақўрғон туманидаги Ибрат маҳалласида депутатлар ва мутасадди ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан ички йўлларни шағаллаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш ҳамда кредит олишда кўмаклашиш борасида мурожаатлар келиб тушди.

Мулоқот жараёнида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган тадбиркор Шахноза Кимёназарова ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан кредит олишда қийинчиликка дуч келаётганлиги борасида мурожаат қилди.

Тадбиркор “Шахноз савдо сервис” корхонасини бир неча йиллардан буён бошқариб келади. Корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида Миллий банк туман бўлимидан 100 миллион сўм кредит олиш учун бир неча бор мурожаат қилган. Ушбу банк вакиллари турли муаммоларни рўкач қилиб кредит беришни пайсалга солиб келган. Тадбиркор айни шу масалада партия депутатлик гуруҳларига муаммосини ҳал қилиб бериш бўйича мурожаат қилди.

- Корхонамизда асосан нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, - дейди Ш.Кимёназарова. - Айни кунда 12 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида янги технологиялар олиб келиш учун банкдан кредит ололмай юргандик. Мана мурожаатимиз ўз ечимини топди. Партия кўмагида 100 млн. сўм кредит олдик. Янги технологиялар ўрнатилгач яна 10 га яқин янги иш ўринлари яратишни режалаштиряпмиз.

Ушбу маҳаллада яшовчи Содиқжон Бозоров эса ўзи яшаб турган маҳалла ҳудудида жойлашган 60-умутаълим мактабида спорт зали йўқлиги сабабли ёшлар спорт билан шуғулланишга анча қийналаётгатлигини  билдирди.

Ибрат маҳаласи раиси Ғайбулла Абдуллаев эса маҳалла ҳудудига электр столбаларига ёритиш мосламалари ўрнатилмаганлиги, Пахтаобод кўчасида мактаб, мактабгача таълим муассасаси йўқлиги ва бунинг оқибатида фарзандлари 3-4 км узоқликда жойлашган мактабларга қатнаб қийналаётганлигидан шикоят қилди.

Ушбу кўтарилган муаммо бўйича тегишли ташкилот вакиллари жорий йилги дастурга киритишни ваъда қилди. 

Мурожаатларни ўрганиш бўйича вақт талаб этадиган масалалар туман ҳокими ва депутатлар томонидан алоҳида назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Музаффар Тўхтасинов,

 O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+