60 хонадон газ баллонлари билан таъминланди

15.12.2017, 21:48

60 хонадон газ баллонлари билан таъминланди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туман “Шоқишлок” маҳалласи  фуқароларининг муаммолари билан яқиндан танишиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш жамияти, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сариосиё туман Кенгаши, маҳалла фаоллари ва оқсоқоллари ҳамда ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирок этган мазкур тадбирда маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар очиқ-ойдин айтилди.

Сайёр қабулда хонадонларни газ баллонлари билан таъминлаш масаласи фуқароларнинг доимий муаммоларидан бири экани эътироф этилди. Мазкур муаммо O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари М.Зарипова ва О.Хидировлар саъй-ҳаракати ва туман газ таъминотига йўллаган депутатлик сўровлари ёрдамида ўз ечимини топди. Сайёр қабулнинг ўзида “Шоқишлоқ” маҳалласидаги олтмиш хонадон суюлтирилган газ баллони билан таъминланди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+