O‘zLiDeP миракилик тадбиркорга ер олиб беришда кўмаклашди

21.05.2019, 15:47

O‘zLiDeP миракилик тадбиркорга ер олиб беришда кўмаклашди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари, партия депутатлик гуруҳлари, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари жойларда уйма-уй юриб, аҳоли билан қилган мулоқотлари давомида партия электорати бўлган тадбиркорлардан ҳам бир қатор мурожаатлар келиб тушган эди.

Партия ишчи гуруҳлари аҳоли билан мулоқотлари давомида Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасида яшовчи тадбиркор Музроб Жалилов ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер олишда анча қийинчиликка дуч келаётганлиги борасида мурожаат қилди.

– Мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда хонадонимизда турли кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган тикув цехи ташкил этган эдик, - дейди тадбиркор Музроб Жалилов. – Дастлаб, маҳсулотларимизни ҳудудимиздаги дўконларга сота бошладик. Аста-секинлик билан маҳсулотларимизга талаб оша бошлади. Туманимиздаги давлат ташкилотларидан ҳам махсус кийимлар тикиб бериш бўйича буюртмалар кела бошлагач, Хитой давлатидан 98 миллион сўмлик замонавий тикув машиналари келтирдик. Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида туманимизда бўш турган  2 сотих ер майдонида янги тикувчилик цехини ташкил қилишни мақсад қилган эдик. Бу бўйича туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилдик, лекин ҳеч бир натижа бўлмади. Буюртмаларимиз кўпайиб кетган, бундан ташқари харид қилинган тикув машиналаримиз ишламасдан турибди. Бу эса бизнинг зарарамизга ишламоқда.

Партия вакиллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тадбиркор Музроб Жалиловнинг ушбу мурожаати бўйича ўрганишлар олиб борилди. Тадбиркорнинг ер олиш борасида қилган мурожаати партия орқали ижобий ечим топилди.

– Биз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб мушкулимизни осон қилган партия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди тадбиркор Музроб Жалилов. – Биз кўп вақтимизни йўқотдик. Шу сабабли, тикув цехимизни қуриш ишларини тезлаштириб юбордик. O‘zLiDePга бўлган ишончим янада ортганлиги учун партия аъзолигини қабул қилдим.   

Тўлқин Турдиев,

 O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1118
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+