“Жиззах аккумулятор заводи”даги БПТ раиси ўз лавозимида қолди

21.05.2019, 15:56

“Жиззах аккумулятор заводи”даги БПТ раиси ўз лавозимида қолди

Жиззах шаҳридаги “Жиззах аккумулятор заводи” ОАЖ қошида фаолият юритаётган партия қуйи бўғинининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда БПТнинг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, ўтган вақт давомида ушбу қуйи бўғин фаоллиги билан ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз ечимини топгани таъкидлаб ўтилди.

–2014 йилда заводимизда бошланғич партия ташкилоти тузилган бўлиб, ўтган вақт давомида сафдошларимизнинг фаоллиги билан ҳудуддаги бир қатор муаммолар бартараф этилди, – дейди БПТ раиси Ойбек Қулмирзаев. – Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, партиянинг истиқболли лойиҳалари доирасидаги тадбирларда ҳудуддаги маҳаллалар ва таълим масканларида кўплаб учрашувлар, семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Айнан қуйи бўғин аъзоларининг фаоллиги туфайли, партиямиз сафига киришни сўраб мурожаат қилаётганлар сони анча ортганлигини кўриш мумкин.

Йиғилишда қуйи бўғин фаолиятини самарали ташкил қилиб келаётган БПТ раиси Ойбек Қулмирзаевга қайта ишонч билдирилди.  

Тадбир якунида партия сафига янги қабул қилинган 20 нафар ишчи-ходимга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1092
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насиба-СТМ2019-05-22 12:02:34

Партининг асосий бўғини бўлган БПТ хисобот сайловлари апрель-май ойлари давомида O'zLiDeP нинг барча худудий Кенгашлари томонидан кўтаринки рухда ташкил этилмоқда. партия устави, дастури ва партия мақсад ва вазифаларини қонун доирасида ахоли ўртасида тарғиб қилишда ва тушинтириш ишларини олиб бориш, партия сафига янги аъзоларни қабул қилишда зафарлар тилаб қоламан


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+