“Коррупция ривожланишга тўсиқ бўлаётган энг катта ғов”

21.05.2019, 15:59

“Коррупция ривожланишга тўсиқ бўлаётган энг катта ғов”

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ховос туманида “Коррупцияга қарши – маънавият билан курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жиноятни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

–Ўз мансаб ёки хизмат вазифасидан шахсий ёки ўзгалар манфаатини кўзлаб моддий манфаат олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш албатта, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Дилшод Тўрақулов. – Шу боис, кейинги пайтда жамиятда кескин қораланаётган мазкур иллатга қарши курашишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Зеро, коррупция ривожланишга тўсиқ бўлаётган энг катта ғовдир.

Тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалий ишлар олиб борилаётгани, бу борада ижтимоий ҳамкорлик, жамоатчилик назоратини кучайтириш жуда муҳим эканлиги таъкидланди.                

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+