“Тадбиркорга елкама елка туриб, фаолиятини йўлга қўйишига кўмакдош бўляпмиз”

22.05.2019, 15:02

“Тадбиркорга елкама елка туриб, фаолиятини йўлга қўйишига кўмакдош бўляпмиз”

Тадбиркор – юрт таянчи. Шу боисдан бугун аҳолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича жойларда мақсадли дастурлар амалга оширилмоқда. Зеро, тадбиркорлик ривожланса, кўплаб одам ишли бўлади, ёшлар бандлиги таъминланади.

Шундан келиб чиқиб, O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб қилиб, тадбиркорларга яқиндан кўмакдош бўлмоқда. Туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатда амалга оширилиши устидан депутатлик назорати олиб бораётир.

Халқ вакилларининг маълум қилишича, жорий йилда туман инвестиция дастурига киритилган “Миксал” қўшма корхонасининг “Метални қайта ишлаш ва чокли трубалар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш учун туман захирасида бўлган бўш ер майдонидан ажратиб берилган. Лойиҳа киймати 76 млрд. 500 млн. сўмни ташкил этади. Айни пайтда лойиҳа ташаббускорининг 35 млрд. сўм шахсий маблағлари ҳисобига қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шарифжон Давлатовнинг айтишича, туман инвестиция дастурига киритилган лойиҳалардан яна бири “Келажак текстил савдо сервис” МЧЖнинг “Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасидир. Умумий қиймати 7 млрд. 650 млн. сўмни ташкил этувчи лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 50 та янги иш ўрини яратилиши белгиланган.

– Бизга бириктирилган  66 лойиҳаларни ўз вақтида якунига етиши учун объектларга бориб қурилиш ишларини назорат қиляпмиз. Тадбиркорга елкама елка туриб, фаолиятини йўлга қўйишига кўмакдош бўляпмиз, – дейди   Ш.Давлатов. – Наманган туманини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига 128 та лойиҳа киритилган бўлиб, ушбу лойиҳалар қиймати 863 млрд. сўмни ташкил этади. Ҳозирга қадар 17 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 205 та янги иш ўрни яратилди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зилола2019-05-22 15:38:50

партия менга кредитга чок машинаси олишга ундади натижада чеварчиликни йулга куйдим кичкина булса хам тикув хонаси очдим 4 киши ишга банд булдик рахмат катта ташаббуслари учун.


Рашида Тошбоевм2019-05-22 15:35:57

УзЛиДеП хамиша фукароларга тадбиркорларга кумакдош


Шохиста Ахмедова2019-05-22 15:34:08

албатта биз узлидепга ишонамиз ва суяанамиз туманда партия томонидан олиб борилаётган ишларни уз кузимиз б.н натижасини куряпмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+