O‘zLiDeP ташкил этган меҳнат ярмаркаларида 455 фуқаро ишли бўлди

22.05.2019, 17:11

O‘zLiDeP ташкил этган меҳнат ярмаркаларида 455  фуқаро ишли бўлди

Бу ҳақда халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг инвестиция бўлими бошлиғи Ж.Қайипназаровнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, Президентимизнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида берган топшириқларидан келиб чиқиб, жорий йилда туманда умумий қиймати 452 млрд. 630 млн. сўмлик 44 та лойиҳа амалга ошириш ҳамда 900 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Ҳозирга келиб 22 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 233 та янги иш ўрни яратилган.  

“Жумладан, саноат соҳасида 14, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 ва хизмат кўрсатиш соҳасида 6 та лойиҳа амалга оширилди. Шунингдек, жорий йилда тўғридан-тўғри ва Халқаро молия ташкилотлари маблағларини ўзлаштириш орқали 5 млн. 197 минг АҚШ долларлик 6 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган”, – дейди  Ж.Қайипназаров.

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш маркази раиси ўринбосари У.Айимбетовнинг ҳам ахбороти эшитилди.

У.Айимбетовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида туманда 242 янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар 130 та янги иш ўринлари яратилган. Шунингдек, шу вақт мобайнида ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида 455 нафар ишсиз фуқаро иш ҳақи тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинган.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    971
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+