O‘zLiDeP аҳолига Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди

23.05.2019, 15:08

O‘zLiDeP аҳолига Президент фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Қарши халқаро аеропортида Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда сўз олганлар мазкур фармон тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш, айниқса, асосий электоратимиз – тадбиркор ва ишбилармонларни эркин самарали фаолият юритишлари учун ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат эканини таъкидлаб ўтишди.

–Илгари тадбиркорларимиз муаммосини ҳал этиш учун ташкилотма-ташкилот сарсон-саргардон бўлиб юрарди, – дейди O`zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Ф.Сафаров. – Энди вақти чекланган ишбилармон сарсон бўлмайди, қисқа фурсатда ўз бизнесини йўлга қўяди. Фаолияти давомида учраётган муаммоларни вақтида, тезкорлик билан ҳал этади. Зотан, мазкур фармон тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизимини шакллантиради. 

Тадбир сўнггида 8 нафар ишчи-ходим O‘zLiDeP сафига қабул қилиниб, Қарши халқаро аеропорти қошида партия БПТ ташкил этилди. 

 Асила СУЛТОНОВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ СТМ
  • Кўрилди
    1360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+