Муаммолар тизимли таҳлил этилади
23.05.2019, 15:23
Ўз олдимизга қўйган улкан мақсадларни рўёбга чиқариш, хусусан, юксак тараққий этган демократик давлатлар қаторидан ўрин олиш учун биринчи навбатда иқтисодиётимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш тақозо этилади. Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни йўқ қилиш биз учун энг муҳим, ҳал қилувчи вазифалар сирасидан ўрин олмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали амалга оширилмаслиги, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги ва бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларнинг ўз вақтида лозим даражада қўллаб-қувватланмаётганлиги ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш масалаларининг сифатли ҳал қилинишига салбий таъсир этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ташкил этилиши бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқиши мумкинлигини таъкидлаш керак. Эндиликда тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлаш сифати ҳамда суръати ошади, ишбилармонлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот таъминланади, бу эса ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолининг иш билан бандлиги ошиши, халқ фаровонлиги ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратилиши, рухсат берувчи ҳужжатларни олишдаги тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва чет эл инвестицияларини жалб этишга халақит бераётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш, соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш имконияти ҳам юзага келмоқда.
Амалга киритилаётган янгиланишлар мамлакатимиздаги ишбилармонлик муҳитининг бозор иқтисодиёти талаб ва тамойилларига мувофиқлигини таъминлайди, хусусий бизнеснинг янада жадал ривожланишига туртки беради, халқимиз турмуш даражаси юксалишида алоҳида аҳамият касб этади.
Ойбек ЭГАМОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг