O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг 2019 йил биринчи чоракдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

24.05.2019, 14:28

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг 2019 йил биринчи чоракдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг 2019 йил биринчи чоракдаги фаолиятига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия туман, шаҳар Кенгашларига O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва вилоят Кенгаши томонидан берилган топшириқларнинг ижроси ҳамда партия вилоят Кенгаши томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз борди.

Йиғилишда партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Фахриддин Абдусатторов Кенгаш томонидан партия электоратининг асосини ташкил қилувчи тадбиркор ва фермерлар вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини  кучайтириш баробарида жойлардаги турли муаммолар ечимини топишда бир қатор амалий ишлар қилинганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, фаолият давомида ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги таъкидланди.

Ф.Абдусатторовнинг маълум қилишича, маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан шу йилнинг ўтган ойлари мобайнида турли масалалар бўйича тегишли ташкилотларга 163 та депутатлик сўрови юборилиб, унинг 90 фоизи ўзининг ижобий натижасини топган. 33 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланган.  Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сессияларига  12 та масала киритилиб,  киритилган масалалар юзасидан туман Кенгашларининг қарорлари қабул қилинган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан депутатлик сўрови  5  тага кўпайган.

–Ҳали олдимизда залворли вазифалар турибди, –  дейди у. – Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимиз парламентига, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига ўтказиладиган сайловлар арафасида турибмиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб иштирок этишимиз учун партиявий фаолиятимизни янада жиддий таҳлил қилишимиз, йўл қўйган камчиликларга ўз вақтида барҳам беришимиз керак.

Ф.Абдусатторовнинг сўзларига кўра, ўтказилган таҳлилий ўрганишлар натижасида Янгиер, Гулистон, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Сардоба ва Сирдарё туман Кенгашлари топширилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган. Баъзи туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ўтган муддатда сессияга бирорта ҳам масала киритилмаган.

 Йиғилишда Кенгаш раисларининг ўз хизмат вазифасига бефарқ қараши партиянинг асосий кўрсаткичларига таъсир кўрсатаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада мукаммаллаштириш, ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича билдирилган таклифлар юзасидан қарор қабул қилинди. Хато ва камчиликларни тузатиш учун юқорида тилга олиб ўтилган партия туман, шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари огоҳлантирилди.

Тадбир сўнгида тарғибот-ташвиқот ишларини намунали йўлга қўйган партия Мирзаобод ва Гулистон туман Кенгаши ходимлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жамшид ЗАФАРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    1116
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Малика2019-05-27 16:40:32

Юқорида олиб борилган ишларга қўшиламан. Аммо Ж.Зафаров келтирган камчиликлар мутлақо нотўғри. Ўз ишини доимо сидқидилдан ва маъсулият билан бажарганман. Хеч қачон сусткаштликка йўл қўймаганман.


Малика2019-05-27 16:34:41

Юқорида олиб борилган ишлар қониқарли. Аммо Ж.Зафаров томонидан берилган маълумотлар нотўғри. Бу албатта менинг шахсий фикрим ва бундай сусткашлик билан ишга ёндошилмаган мен ўз ишимни ситқидилдан ҳамда маъсулият билан ёндошиб келганман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+